Мутахассис кўригидан сўнг берилади
Бу маҳсулот онлайн сотилмайди. У фақат мутахассис кўриги ва тавсиясидан сўнг, касаллик ҳолатига қараб тайинланади.
Нималарга қарши
Ҳазм бузилишиЖигар саломатлиги
PO'TAKA - товуқ ошқозонининг қуритилган ички пардаси ва шифобахш гиёҳлар асосида тайёрланган анъанавий таркибли комплекс. Овқат ҳазм қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган: таркибий қисмлар халқ табобатида ҳазм билан боғлиқ ноқулайликларда қўлланиб келинган. Қадоқ - 150 дона капсула.
Қандай ёрдам беради
- Овқат ҳазм бўлиши сустлашганда ҳазм жараёнини қўллаб-қувватлайди.
- Овқатдан кейин ошқозондаги оғирлик ҳиссини енгиллаштиришга ёрдам беради.
- Ўт йўллари ва ошқозон ости бези фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
Кимларга мос
- Овқат ҳазм бўлиши сустлашган, овқатдан кейин ошқозонда оғирлик сезадиганларга.
- Панкреатит, холетсистит ва ўт қопи тошларида (табиб назорати остида).
- Жиғилдон қайнашидан азият чекадиганларга.
Қўллаш ва дозалаш
- Эрталаб ва кечқурун, овқатдан 30 дақиқа олдин сув билан қабул қилинади. Бир марталик миқдор табиб тавсиясига кўра белгиланади.
- Қабул давомийлиги - 3 ойдан 9 ойгача ёки табиб тавсиясига кўра.
- Қабул даврида енгил ҳазм бўладиган, меъёрли овқатланиш тавсия этилади.
Таркиби
Товуқ ошқозонининг қуритилган ички пардаси, расторопша (сутли қушқўнмас), бўзноч, артишок ва бошқа табиий гиёҳлар асосида тайёрланган.
Парҳез
- Ўта ёғли, қовурилган ва оғир таомлар
- Газланган ичимликлар
- Муздек ичимликлар
Эҳтиёт чоралари
- Ўт қопи тоши хуружи (приступ) пайтида қўллаш тавсия этилмайди.
Сақлаш шароити
Қуруқ, қуёш нуридан ҳимояланган жойда, болалар ола олмайдиган ҳолатда сақланг.