Иммунитет ва нафас

Ангина сиркаси

Томоқ яллиғланиши ва томоқ қуруқлиги учун мева сиркалари ва гиёҳлар мажмуаси

Мутахассис кўригидан сўнг берилади

Бу маҳсулот онлайн сотилмайди. У фақат мутахассис кўриги ва тавсиясидан сўнг, касаллик ҳолатига қараб тайинланади.

Нималарга қарши

Томоқ ва ангинаИммунитет заифлиги

Ангина сиркаси - томоқ безлари, ҳалқум, ҳиқилдоқ ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш билан боғлиқ ноқулайликлар учун 7 хил мева сиркаси ва гиёҳлар мажмуаси. Ангина ёғидан фарқи - томоқ қуруқлиги ва у билан боғлиқ ноқулайликлар учун. Анъанавий табобатда томоқдаги қизариш, ачишиш ва ютинишдаги оғриқни енгиллаштиришда ёрдамчи восита сифатида қўлланилади. Томоқ ва бўғим бир-бирига боғлиқ: айрим стрептококк инфекцияларидан кейин бўғимларда ревматик асоратлар пайдо бўлиши мумкин, шу сабаб томоқ яллиғланишига ўз вақтида эътибор бериш муҳим.

Қандай ёрдам беради

  • Томоқ қуруқлиги билан боғлиқ ноқулайликларни енгиллаштиради.
  • Томоқ безлари яллиғланганда қизариш, ачишиш ва ютинишдаги оғриқни енгиллаштиради.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватини парваришлаб, унинг табиий ҳимоясини қўллаб-қувватлайди.
  • Совуқ сув, ичимлик ва ташқи муҳитдан тез безовта бўладиган томоқни қўллаб-қувватлайди.

Кимларга мос

  • Томоқ қуруқлиги билан боғлиқ ноқулайликларда.
  • Томоқ безлари яллиғланиши, ангина ва тонзиллитда.
  • Ларингит, фарингит, аденоидит, синусит ва гайморитда.
  • Стрептококк ва стафилококк инфекциялари билан боғлиқ ҳолатларда, шу жумладан ревматик касалликлар билан боғлиқ инфекцион жараёнларда.
  • Томоғи тез-тез оғрийдиган, ачишадиган ёки совуққа сезгир, иммунитети заиф одамларга.

Қўллаш ва дозалаш

  • 1 чой қошиқ (5 мл) ни 50 мл сувга аралаштиринг: аввал ғарғара қилинг, сўнг ютинг.
  • Кунига 3 маҳал, овқатдан кейин.
  • Ангина ёғи ва O'RVI TIB билан яхши бирга ишлайди.

Таркиби

7 хил мева сиркаси аралашмаси, прополис, моза, аччиқ бодом, қистул ҳинд, седана ва табиий доривор гиёҳлар аралашмаси.

Эҳтиёт чоралари

  • Таркибидаги мева сиркалари ва гиёҳларга индивидуал сезувчанлик ёки аллергияда қўлланмайди.
  • Мева сиркалари ва нордон маҳсулотларни кўтара олмайдиган ёки ўзлаштира олмайдиганларга тавсия этилмайди.
  • Иситма баланд бўлса, ютиш ёки нафас олиш қийинлашса - кечиктирмай мутахассисга мурожаат қилинг.

Сақлаш шароити

Қуёш нуридан ҳимояланган, салқин, хона ҳароратидаги жойда, оғзи маҳкам ёпилган идишда сақланг.

Яна кўринг

Консультация олишМутахассис сиз билан боғланади